07:01, 23 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонда ёмғир, момақалдироқ, довул: чоршанба кунги об-ҳаво маълумоти
ASTANА. Кazinform - 23 август куни Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида фронтал қисмлар ўтиши билан ҳавонинг ўзгарувчан табиати сақланиб туради, ёмғир, чақмоқ, довул, дўл кутилмоқда. Мамлакат шимоли ва шимоли-ғарбида кучли ёмғир ёғиши мумкин. Фақат жанубий вилоятларда ёмғирсиз об-ҳаво кутилмоқда. Республиканинг шимоли ва шимоли-ғарбида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Бу ҳақда Каzinform Қазгидрометга таяниб хабар беради.
Кундузи Жетису, Улитау, Алмати, Манғистау, Қарағанди вилоятларида, Ақтўбе вилояти жанубида 35-38 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Манғистаунинг ғарби, Жамбил, Қизилўрда, Ақтўбе, Атирау вилоятлари ғарби, шарқи, жанубида, Қостанай вилоятининг жанубида,Жетису вилояти ғарби ва марказида, Туркистон вилоятининг шимоли, ғарби, жануби, чўл ҳудудларида ёнғин хавфи жуда юқори.
Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва марказида ёнғин хавфи юқори, ҳудуднинг ғарби, шарқи ва жанубида эса ёнғин хавфи жуда юқори.
Алмати вилоятининг шимолий ярмида ёнғин хавфи жуда юқори, жанубий ярмида эса ёнғин хавфи юқорилигича қолмоқда.
Улитау, Абай, Шарқий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон, Ақмола ва Қарағанди вилоятларида юқори ёнғин хавфи сақланиб туради.