17:03, 22 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонда ем-ҳашак қайта ишлаш ускуналари хариди учун кредит миқдори оширилди
ASTANA. Kazinform - «ҚазАгроҚаржы» компаниясининг устав фондини ошириш учун чорва учун озуқа тайёрлаш ва ирригация тизимлари учун ускуналар сотиб олиш мақсадида 20 миллиард тенге маблағ ажратилди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳосилни ўз вақтида ва сифатли йиғиб олиш мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий вазифаларидан биридир. Қатор вилоятларда ўрим-йиғим бошланди. Ҳукумат томонидан молиявий ва моддий-техник таъминот бўйича барча зарур чоралар кўрилди. 426 минг тонна дизел ёқилғиси бозор нархидан 15 фоиз арзон нархда тарқатилди. 140 миллиард тенге бюджет кредити ажратилиши режалаштирилган. Шунингдек, янги донни форвард харид қилиш учун 81 миллиард тенге ажратилди. Жорий йилда «ҚазАгроҚаржы» компаниясининг устав фондини ошириш учун чорва озуқаси тайёрлаш учун техника ва ирригация тизимлари харид қилиш учун 20 миллиард тенге маблағ ажратилди», - деди Ҳукумат раҳбари Алихан Смаилов.
Муаллиф: Алихан Асқар