Қозоғистонда электр автобусларини ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин Қарағанди вилоятининг Саран шаҳрида автобуслар, электр автобуслар ва махсус ускуналар ишлаб чиқарадиган «QazTehna» заводининг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Ҳукумат матбуот хизматининг хабар беришича, компания дунёдаги энг йирик автобус ишлаб чиқарувчиси «Yutong» компания билан ҳамкорликда ташкил этилган. Лойиҳанинг қиймати қарийб 23 миллиард тенгени ташкил этади, мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Йиллик лойиҳалаш қуввати - 1200 та автобус ва электр автобуслар, шунингдек 500 та махсус техника.

Заводда бир нечта ишлаб чиқариш цикллари: пайвандлаш, бўяш, бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, илмий-тадқиқот маркази, шунингдек ускуналарни синаш ва текшириш учун йўл очилиши кўзда тутилган. «Yutong» автобуслари барча қитъаларнинг 30 дан ортиқ мамлакатларида қўлланилади. Ускуналар жамоат транспорти соҳасида барча халқаро сифат стандартларига жавоб беради. Автобуслар ногиронлар учун махсус пандуслар, ўриндиқлар, электрон чипталар ва бошқариш тизими билан жиҳозланган. Янги лойиҳа Қарағанди вилояти иқтисодиётини ривожлантиришга ва маҳаллий автобусларда жамоат транспортини янгилаш ва модернизация қилиш дастурини амалга оширишга туртки беради.



Бош вазирга Саран шаҳридаги саноат зонасини янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, «Оңай» электрон чипталар тизими ҳақида маълумот берилди.


Иш сафари давомида Бош вазир, шунингдек, МДҲдаги ягона «Caterpillar» махсус техника хизмати ва оғир техника қисмларини қайта тиклашнинг тўлиқ циклига эга бўлган «Борусан Макина Қазақстан» МЧЖ-га ташриф буюрди.






Сўнгги хабарлар