Қозоғистонда экинларни алмашлаб экиш ва янги ҳосилдорлик стандартлари жорий этилди
ASTANA. Kazinform — Қозоғистонда самарадорлик ва барқарор ишлаб чиқаришни оширишга қаратилган ўсимликчиликда тизимли ўзгаришлар амалга оширилмоқда, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

Бу ишлар Давлат раҳбарининг “Адолатли Қозоғистон: қонун ва интизом, иқтисодий ўсиш, жамоатчилик оптимизми” Мурожаатномаси ва бошқа топшириқлари ижроси доирасида амалга оширилмоқда.
Тармоқнинг асосий вазифаси экин майдонларини диверсификация қилиш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этишдан иборат. 2025 йилда буғдой экинлари майдони 884,6 минг гектарга қисқариб, 12,3 миллион гектарни ташкил этди. Мойли экинлар майдони 1 миллион гектарга ошиб, 4 миллион гектарга етди. Шу билан бирга, қанд лавлаги экинлари тузилмаси оптималлаштирилмоқда.
– Давлат раҳбари ҳар йили 150 минг гектаргача бўлган майдонда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича топшириқ берди. 2024 йил якуни бўйича режа ортиғи билан бажарилди ва 158 минг гектарни ташкил этди; жорий йилда 109,8 минг гектар майдонда сувни тежаш технологиялари жорий этилди. Умуман олганда, сувни тежайдиган технологиялар асосида суғориладиган ерлар майдони 580 минг гектарга кўпайди, – деди ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров.