Қозоғистонда дўмбрага бағишланган қандай ҳайкаллар бор
QYZYLORDA. Kazinform – 2018 йилдан бери ҳар йили июль ойининг илк якшанбаси Қозоғистонда Миллий дўмбра куни сифатида нишонланиб келади. Шу муносабат билан Kazinform мухбири миллий мусиқа асбобига бағишланган ТОП-10 ҳайкал рўйхатини эътиборингизга ҳавола этади.

Ақтўбе шаҳридаги дўмбрага бағишланган илк ҳайкал 2016 йилда ўрнатилган.
Муаллифи – ҳайкалтарош Қ. Есжанов. Ҳайкал баландлиги – 6,3 м, кенглиги – 1,4 м, шанағи – 2,5 м, бўйни – 4 м.

Темирдан ясалган бу дўмбрада 12 перне ва тўр симли ичаклар бор.

Кўкшетау шаҳридаги «Дўмбра» архитектура композицияси 2019 йили шаҳарнинг 195 йиллигига бағишлаб қурилган.
Муаллифи – маҳаллий ҳайкалтарош М. Бурмағанов. Баландлиги – 11 метр. Металл ва бетондан тайёрланган. Стелла ҳомийлар ёрдамида ишлаб чиқилган.


Алмати шаҳридаги Қурманғази номидаги Миллий консерватория олдида дўмбра шаклидаги биринчи фаввора жойлашган.

Узунлиги – 10,25 м, кенглиги – 2,85 м. Муаллифлари – Н. Қанибеков ва Н. Қуанишбеков.

Атирау вилояти, Индербор кентидаги марказий боғда «Абдолла дўмбраси» деб номланган ҳайкал турибди.

Олтин рангли металлдан ясалган монумент баландлиги – 7,5 м. Тунда ёруғлик чиқаради. Унга маҳаллий санъаткорлар исмлари битилган.

Чимкент шаҳрида «Туркистон» тантаналар саройи олдида дўмбра ҳайкали бор.
Унинг ёнидан ўтсангиз, ундан куй садоси эшитилади. Баландлиги – 7,5 м, кенглиги – 1,5 м. Муаллифлари – Чимкентдаги рассомлар уюшмаси аъзолари.

Жарма тумани, Шарқий Қозоғистон вилоятида 2018 йили очилган дўмбра ҳайкали мавжуд.

Муаллифи – семейлик ҳайкалтарош Н. Қалиев. Шиша пластикдан тайёрланган ва бронза рангда бўялган. Баландлиги – 7 м, кенглиги – 3 м.
Туркистон вилоятидаги Отирар тумани, Шауилдир қишлоғида ҳам дўмбра ҳайкали бор.

Бундан ташқари, Созоқ тумани, Шолаққўрғон қишлоғидаги «Ту туғири» майдонида «Куй қудрати» ҳайкали жойлашган. Бу ерда маҳаллий адиблар ва куйчиларнинг исмлари ёзилган.

Туркистон вилояти, Тўлеби тумани, Қаратўбе округида 2019 йили қурилган дўмбра ҳайкали бор. Баландлиги – 1,4 м, кенглиги – 1,2×1,2 м.

Қозоғистоннинг Ғарбий қисми, Қозталов тумани, Жалпақтал қишлоғидаги «Дўмбра» ҳайкали – 20 йил аввалги мактаб битирувчилари совғаси сифатида қурилган. Архитектура иншооти ўтган йили ўрнатилган.

Қарағанди вилояти, Ақтоғай туманида жойлашган яна бир дўмбра монументининг баландлиги – 12 м, майдони – 80 м².

Қизилўрда шаҳридаги «Сир сулейлери» аллеясининг марказида ҳам дўмбра ва қобиз ҳайкаллари қўйилган. Уларга қалам ва найза ҳам бириктирилган. Муаллифлар – А. Кененбаев, М. Сидиқов ва С. Макибаев.

Шиели тумани, Қизилўрда вилоятида куйчи Адилбек Ташимовнинг «Шиели толғауы» асарига бағишлаб ўрнатилган дўмбра белгиси мавжуд.
