Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати валюта айирбошлаш шохобчалари доллар, евро ва рублни сотиб олиш ва сотиш бўйича ўртача ҳисобланган курсларни тақдим этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

д
Фото: pixabay

Kurs.kz маълумотларига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида:

- долларнинг ўртача сотиб олиш курси 515,03 тенгени, сотиш курси эса 517,67 тенгени ташкил қилмоқда.

- евро 534,07 тенгедан сотиб олиниб, 538,32 тенгедан сотилмоқда.

- Россия рубли 5,24 тенгедан сотиб олиниб, 5,33 тенгедан сотилмоқда.

Астана валюта айирбошлаш шохобчаларида:

- АҚШ доллари ўртача 514,40 тенгедан сотиб олиниб, 520,38 тенгедан сотилмоқда.

- еврони 533,32 тенгедан сотиб олиб, 540,32 тенгедан сотилмоқда.

- Россия рублини 5,21 тенгедан сотиб олиб, 5,31 тенгедан сотилмоқда.

Бугунги кун учун расмий курслар қуйидагича: 1 доллар — 515,31 тенге, 1 евро – 533,96 тенге, 1 рубль – 5,3 тенге.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,75 тенгега пасайиб, 515,31 тенгени ташкил этди.

Сўнгги хабарлар