10:03, 10 Май 2024 | GMT +5
Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 439-444 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 441,1 тенге, сотиб олиш нархи – 442,9 тенге. Астанада сотиш курси – 439,03 тенге, сотиб олиш курси – 444 тенге.
Миллий банкнинг расмий курсига кўра, 1 доллар – 439,43 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 4,82 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,71 – 4,81 тенге атрофида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 4,72 - 4,82 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 6 майдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,15 тенгега пасайиб, 439,43 тенгени ташкил этган.