Қозоғистонда доллар яна қимматлашди

ASTANA. Kazinform — Қозоғистон фонд биржасидаги(KASE)  савдо якунлари бўйича доллар курси яна кўтарилди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

Қозоғистонда доллар яна қимматлашди
Фото: Александр Павский / Kazinform

Кундузги савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси яна 3,29 тенгега кўтарилиб, 541,93 тенгени ташкил қилди. Миллий банкнинг 24 июлдаги расмий курси 638,64 тенге этиб белгиланди.

Астанада Америка валютаси 537,48 тенгедан сотиб олиниб, 544,48 тенгедан сотилмоқда. Еврони 629,58 тенгега сотиб олиш, 639,57 тенгега сотиш мумкин. Рубль курси 6,77 — 6,92 тенге орасида ўзгариб туради.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида доллар ўртача 540,63 тенгега сотиб олиниб, 543,43 тенгега сотилмоқда. Евро 632,05 – 639,16 тенге, рубль эса 6,73-6,85 тенге орасида сотилмоқда.

Чимкентдаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар ўртача 540,74 тенгедан сотиб олиниб, 543,87 тенгедан сотилмоқда. Еврони 630,61 тенгега сотиб олиш ва 637,83 тенгега сотиш мумкин. Рубль 6,73 — 6,80 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда хорижий валюталарнинг жорий курси ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Камшат Абдирайим

Сўнгги хабарлар