Қозоғистонда доллар яна 3 тенгега қимматлашди
ALMATY. Кazinform — Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунлари бўйича доллар курси яна қимматлашди.

Кундузги савдолар натижаларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,79 тенгега ошиб, 544,87 тенгега етди. Миллий банкнинг расмий курси — 541,93 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида доллар ўртача 544,02 тенгедан сотиб олиниб, 547,14 тенгедан сотилмоқда. Евро 635,56 — 642,74 тенгега, рубль эса 6,74 - 6,86 тенге орасида сотилмоқда.
Астанадаги айирбошлаш шохобчаларида:
— доллар 540,74 тенгега сотиб олинади, 547,74 тенгега сотилади;
— евро: сотиб олиш — 632,70 тенге, сотиш — 642,71 тенге;
— рубль: сотиб олиш — 6,75 танга, сотиш — 6,90 тенге.
Эслатиб ўтамиз, 24 июль куни кундузги савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси яна 3,29 тенгега кўтарилиб, 541,93 тенгени ташкил қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Досбол Атажан