Қозоғистонда доллар, рубл ва евронинг бугунги курси
ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 520-525 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банк томонидан 18 апрелга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 523,2 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 6,38 тенге. Евро — 594,3 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 523 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 520 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 586 — 596 тенге орасида ўзгариб туради.
Астанада доллар сотиш курси — 525 тенге, сотиб олиш нархи — 519 тенге. Евро 588 тенгедан сотиб олиниб, 595 тенгедан сотилмоқда.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 6,26 — 6,40 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 17 апрелдаги кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,07 тенгега ошиб, 523,20 тенгени ташкил қилган.