Қозоғистонда доллар, рубл ва евронинг бугунги курси
ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 515-521 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банк томонидан 18 июнга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 517,45 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 6,58 тенге. Евро - 598,59 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 518,8 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 516 тенгени ташкил қилмоқда. Евронинг сотиб олиш курси — 595 тенге, сотиш нархи — 600 тенге.
Астанада долларнинг сотув курси — 521 тенге, сотиб олиш курси — 515 тенге. Евро 593 тенгедан сотиб олиниб, 603 тенгедан сотилмоқда.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рублии 6,38 — 6,60 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 17 июнь кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 4,85 тенгега ошиб, 517,45 тенгени ташкил қилган.