Қозоғистонда доллар, рубл ва евронинг бугунги курси

ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 511-517 тенгедан сотилмоқда.

тенге, доллары, евро, рубль, курс
Фото: Александр Павский / Kazinform

Миллий банк томонидан 16 июнга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 511,92 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 6,44 тенге. Евро - 588,91 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 514 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 511 тенгени ташкил қилмоқда. Евронинг сотиб олиш курси — 588 тенге, сотиш нархи — 593 тенге.

Астанада долларнинг сотув курси — 517 тенге, сотиб олиш курси — 511 тенге. Евро 585 тенгедан сотиб олиниб, 595 тенгедан сотилмоқда.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рублии 6,36 — 6,52 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 июнь кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,22 тенгега пасайиб, 511,92 тенгени ташкил қилган.

Сўнгги хабарлар