Қозоғистонда доллар, рубл ва евронинг бугунги курси

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати валюта айирбошлаш шохобчалари доллар, евро ва рублни сотиб олиш ва сотиш бўйича ўртача ҳисобланган курсларни тақдим этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

доллары и евро
Фото: Freepik

Kurs.kz маълумотларига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида:

- долларнинг ўртача сотиб олиш курси 512,69 тенгени, сотиш курси эса 514,93 тенгени ташкил қилмоқда.

- евро 568,97 тенгедан сотиб олиниб, 576,07 тенгедан сотилмоқда.

- Россия рубли 6,19 тенгедан сотиб олиниб, 6,31 тенгедан сотилмоқда.

Астана валюта айирбошлаш шохобчаларида:

- АҚШ доллари ўртача 510,61 тенгедан сотиб олиниб, 516,61 тенгедан сотилмоқда.

- еврони 567,02 тенгедан сотиб олиб, 574,03 тенгедан сотилмоқда.

- Россия рублини 6,25 тенгедан сотиб олиб, 6,35 тенгедан сотилмоқда.

Бугунги кун учун расмий курслар қуйидагича: 1 доллар — 513,74 тенге, 1 евро – 569,17 тенге, 1 рубль – 6,33 тенге.

Сўнгги хабарлар