Қозоғистонда доллар курси кескин тушиб кетди

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси яна пасайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси бирданига 6,45 тенгега пасайиб, 1 доллар 442,52 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 3 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 449,15 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 444,5 тенге, сотиб олиш курси эса 448 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 442,5 тенге, сотиб олиш нархи - 446,9 тенге.

Алматида Россия рубли 5,45 - 5,65 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 5,5 – 5,6 тенгедан сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар
telegram