Қозоғистонда доллар курси бироз пасайди

Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистонда доллар курси бироз пасайди
Фото: Kazinform ХАА

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар қиймати 0,90 тенгега пасайди, 1 доллар эса 477,25 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 3 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 478,35 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 476,5 тенгедан сотилмоқда, 479,5 тенгедан харид қилинмоқда.

Астанада сотиш нархи - 475 тенге, сотиб олиш нархи - 480 тенге.

Россия рубли Алматида - 4,69-4,89 тенге, Астанада 4,75-4,90 тенгега сотилмоқда.

Сўнгги хабарлар