Қозоғистонда доллар курси 492 тенгега етди

ALMATY. Kazinform – Қозоғистонда долларнинг тенгега нисбатан курси яна қимматлашди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None
None

KASE фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 1,97 тенгега ошган.

Бир АҚШ долларининг ўртача курси 492,28 тенгени ташкил этди.

Эрталабки савдоларда доллар курси 489,57 тенгени ташкил қилди

Эслатиб ўтамиз, Миллий банк маълумотларига кўра, долларнинг 3 мартдаги расмий курси 490,43 тенгени ташкил этади.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 498,38 тенге, сотиб олиш курси 504,12 тенгени ташкил қилмоқда. Нур-Султанда эса тегишинча 495,24 ва 498,50 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар