Қозоғистонда доллар қимматлашди

ALMATY. Kazinform — Қозоғистон фонд биржасида (КАSE) валюта бўйича савдолар ёпилди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

доллар
Фото: pixabay.com

Кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,52 тенгега кўтарилиб, 543,24 тенгени ташкил қилди.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар ўртача 542,72 тенгедан сотиб олиниб, 545,10 тенгедан сотилмоқда. Еврони 616,99 – 618,78 тенге орасида сотиб олиш ва сотиш мумкин, рубль эса 6,59 – 6,72 тенге орасида сотилмоқда.

Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида АҚШ валютаси 540,44 тенгедан сотиб олиниб, 547,43 тенгедан сотилмоқда. Еврони 617,53 тенгега сотиб олиш ва 627,53 тенгега сотиш мумкин. Валюта йирбошлаш шохобчаларида рубль курси 6,64 – 6,80 тенге орасида ўзгариб туради.

Чимкентдаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар ўртача 541,96 тенгедан сотиб олиниб, 545,08 тенгедан сотилмоқда. Еврони 616,88 - 623,83 тенге орасида сотиб олиш ва сотиш мумкин, рубль 6,62 - 6,68 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 31 июль куни долларнинг ўртача курси 5,42 тенгега пасайиб, 540,78 тенгени ташкил қилган эди.

Муаллиф: Камшат Абдирайим

Сўнгги хабарлар