Қозоғистонда доллар қарийб 3 тенгега арзонлашди

Доллар
Фото: Рустем Айтхожин/Kazinform

Биржа (КАSЕ) савдолари якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 2,81 тенгега пасайган, 1 доллар эса 465,14 тенгега тенг бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 3 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 468,13 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 465,7 тенге, сотиб олиш курси эса 467,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Астана шаҳрида эса сотиш нархи - 464,7 тенге, сотиб олиш нархи - 467,7 тенге.

Алматида Россия рубли 4,95-5,13 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 4,88-5,03 тенгега сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram