Қозоғистонда доллар 520 тенгедан сотилмоқда

None
None
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (KASE) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси яна кўтарилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 4 март оқшомига нисбатан 1,92 тенгега кўтарилиб, 1 доллар учун 501,64 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 5 мартдаги расмий курси 1 доллар учун 499,20 тенгени ташкил этади.

Kurs.kz хабарига кўра, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 505,58 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш 520 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 515,45 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи эса 520,47 тенге.


Сўнгги хабарлар