Қозоғистонда дизел ёқилғисига табақалаштирилган нархлар белгиланди

NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун, 2022 йил 22 августдан Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлигининг нархларни давлат томонидан тартибга солиш белгиланган нефт маҳсулотларининг чакана савдосининг энг юқори нархларини белгилаш тўғрисидаги буйруғи кучга кирди, деб хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.
None
None

Ҳужжатга кўра, қуйидаги русумдаги бензин нархи бир хил даражада сақланиб қолди: АИ-80 – 89 тенге/литр, Қостанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида АИ-92 ва АИ-93 русумли бензин нархлари – 187 тенге/литр, Қозоғистоннинг бошқа вилоятларида – 182 тенге/литр, 1 литр дизел ёқилғиси нархи – 450 тенге.

Буйруқда дизел ёқилғисига чеклов белгиланган. Жумладан, Қозоғистон Республикасида берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси тақдим этилганда 230-260 тенгедан кунига 100 литр сотилади.

Қолган тоифадаги шахсларга, шунингдек, белгиланган лимитдан ошиб кетганда, дизел ёқилғиси литри 450 тенгедан сотилади.

Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги манфаатдор томонлар билан биргаликда ёқилғи қуйиш шохобчаларида сотилаётган дизел ёқилғисининг кунлик ҳажмларини янада кузатиш бўйича ахборот тизимини аниқлаш билан боғлиқ масалалар устида бир вақтнинг ўзида иш олиб бормоқда.

Фото: danchoioto.vn

Сўнгги хабарлар