Қозоғистонда диплом ўрнига сертификатдан фойдаланиш мумкин

ASTANA. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутатлари «Касбий малака тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонуни лойиҳасини ва унга тегишли тузатишларни биринчи ўқишда маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Қонун лойиҳасига кўра, Қозоғистонда касблар тартибга солинадиган ва давлат томонидан тартибга солинмайдиганларга бўлинади. Тартибга солинадиганлар ишчиларни мажбурий сертификатлашни талаб қилади. Ушбу тоифага асосан фуқароларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ касблар, шу жумладан шифокорлар, ўт ўчирувчилар ёки адвокатлар киради. Давлат томонидан тартибга солинмаган касблар учун сертификатлаш ихтиёрий бўлади.

«Мустақил аттестациядан ўтган таълим ташкилотларининг битирувчилари аниқ мутахассислик бўйича касбий тайёргарликни тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом ва олинган билимларни амалиётда қўллаш кўникмаларини тасдиқловчи сертификатга эга бўлади. Иш берувчиларга сертификати бўлган битирувчиларни иш стажига талаб қўймасдан ишга олиш имконияти берилади», — дея Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова Парламент Мажилисининг ялпи мажлисида қонун лойиҳаси нормаларини тушунтирди.

Вазирнинг сўзларига кўра, ихтиёрийлик асосида аттестациядан турли тўгараклар, ўқув машғулотлари ёки мустақил ўқиш натижасида ишчи касбларини ўзлаштирган шахслар олиши мумкин. Бундай ҳолда, сертификат ишчи касбларда ишлаш учун асосий ҳужжат бўлиши мумкин.

Сертификатлаш тўлов асосида амалга оширилади. Ишсиз фуқароларга хизмат кўрсатиш учун тўлов давлат томонидан шахсийлаштирилган ваучерлар ёрдамида, иш берувчи ўз ходимларини аттестациядан ўтказишга юбораётганда ёки фуқароларнинг ўзлари томонидан ихтиёрий равишда малака аттестациясидан ўтишда амалга оширилади.

Муаллиф: Анеля Қасимова

Сўнгги хабарлар