Қозоғистонда депутатлар сайловида янги партиялар иштирок этади
2023 йил 21 январдаги қарори билан Қозоғистоннинг «Байтақ» яшил партияси маслиҳат депутатлари сайловини ўтказиш учун бор-йўғи учта вилоятга юборилганди. Айни пайтда бошқа бир қатор вилоятлар ҳамда Алмати, Чимкент, Астана шаҳарларида партия бўлимлари ташкил этилган. Respublica партияси ҳам ўз бўлимлари ташкил этилган ҳудудлардагигина маслиҳат депутатлари сайловига юборилган.
Шу муносабат билан «Қозоғистоннинг «Байтақ» яшил партияси» депутатларини Ақтўбе, Алмати, Ғарбий Қозоғистон, Жамбил, Қостанай, Манғистау, Павлодар, Туркистон, Шарқий Қозоғистон вилоятлари, Алмати, Чимкент ва Астана шаҳарларининг барча даражадаги маслиҳатлари сайловида иштирок этиш учун юборишнинг айрим масалалари тўғрисидаги қарор, Respublica партиясининг Абай, Ақмола, Ақтўбе, Алмати, Ғарбий Қозоғистон, Жамбил, Жетису, Қарағанди, Қостанай, Қизилўрда, Манғистау, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Туркистон, Улитау, Шарқий Қозоғистон вилоятлари, Алмати, Чимкент ва Астана шаҳарлари барча даражадаги маслиҳатлари сайловида иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилиш тавсия этилсин», — деди комиссия аъзоси Шавкат Ўтемисов МСК йиғилишида.
Шундан сўнг Марказий сайлов комиссияси тегишли қарорни қабул қилди.
Муаллиф: Марлан Жиембай