18:19, 11 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонда дам олиш кунлари совуқ бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform – 12-14 август кунлари жанубий циклон ва у билан боғлиқ атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан республиканинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво кузатилади, шимолий, шарқи ва марказда вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ва 15-28 м/с гача кучли шамол эсади, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.

«Момақалдироқ пайтида шамол кучайиши мумкин. Кечаси ва эрталаб республиканинг шимоли-ғарбий, шимолий, марказида туман тушиши кутилади. Қозоғистоннинг ғарбий, шимоли-ғарби, жануби-ғарбий қисмида ёғингарчилик бўлмайди, 12-13 август кунлари Атирау вилоятининг жануби-ғарбий қисмида 42 даражагача бўлган жуда кучли иссиқлик сақланиб қолади. Қозоғистон Республикасининг шимолий, шарқий ва марказий ҳудудларида ҳаво ҳароратининг кундузи 12-20 даражагача пасайиши, мамлакат жануби-шарқида 20-28 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда», – дейилади хабарда.