19:38, 21 Ноябрь 2025 | GMT +5
Қозоғистонда дам олиш кунлари қор ва ёмғир ёғади
ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 22-24 ноябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Яқин кунларда Қозоғистоннинг катта қисмида Атлантика циклони таъсирида беқарор об-ҳаво кузатилиши мумкин.
22- 24 ноябрь кунлари мамлакат шимолида, шарқида ва марказида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Шунингдек, ер музлаши ва бўрон бўлиши мумкин.
"Фақат Қозоғистоннинг ғарбида, жанубида ва жануби-шарқида об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади", - дейилади хабарда.
Қозоғистон бўйлаб ҳам туман тушиши ва кучли шамол эсиши кутилмоқда.
Ҳарорат фонига келсак, кескин ўзгаришлар кутилмайди.