Қозоғистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади

ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” РДК Қозоғистонда 2025 йил 9–11 август кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

об-ҳаво
Фото: Александр Павский / Kazinform

— Яқин уч кун ичида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан беқарор об-ҳаво кузатилади — момақалдироқ бўлиб, ёғингарчилик бўлиши, шимоли-ғарб, шарқ ва республика марказида кучли ёмғир ва дўл ёғиши мумкин. Фақат Қозоғистоннинг жануби ва жануби-шарқида ёғингарчиликсиз иссиқ ҳаво кутилмоқда. Республикада шамол тезлиги кучайиши, кечаси ва эрталаб шимоли-ғарб, шимол, марказ, шарқда туман тушиши кутилмоқда, — дея хабар беради синоптиклар.

Жанубий ҳудудларда ҳаво 36-41 даражагача, жануби-шарқда 32-39 даражагача исийди.

Қозоғистон ғарбида ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда: кечаси 12-23 даража илиқ, кундузи 25-37 даража иссиқ бўлади. Қозоғистоннинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳароратининг босқичма-босқич кўтарилиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар