Қозоғистонда дам олиш кунлари чеклов чоралари кучайтирилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 20-21 июнь – дам олиш кунлари чеклов чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Бош вазири матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин раислигида Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг селектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг буйруғига биноан Қозоғистондаги эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилди.

Эпидемиологик вазиятнинг мураккаблашиши ва Қозоғистоннинг бир қатор минтақаларида коронавирус инфекцияси тарқалишининг кучайишини ҳисобга олган ҳолда, Идоралараро комиссия яқин дам олиш кунлари - жорий йилнинг 20-21 июн кунлари қўшимча чеклов чораларини жорий этишга қарор қилди:

1) Нур-Султан, Алмати, Қарағанди, Чимкент, Павлодар ва Екибастуз шаҳарларида:

- савдо ва кўнгилочар марказлар, савдо уйлари, дўконлар, ёпиқ озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат бозорлар, бозорлар фаолиятини тўхтатиш;

- умумий овқатланиш жойларининг ижтимоий масофа сақлаган ҳолда фақат очиқ ҳавода кўча шаклида ишлашига рухсат бериш;

- жамоат транспортидан фойдаланишни чеклаш;

- жамоат жойлари: парклар, майдонлар, қирғоқлар, пляжлар, сув парклари фаолиятини тўхтатиш;

- фитнесс марказлари фаолиятини тўхтатиш;

- 65 ёшдан ошган одамларнинг кўчага чиқишини чеклаш.

2) Аҳолиси 50 минг кишидан ортиқ бўлган аҳоли пунктларида:

- жамоат жойлари: парклар, хиёбонлар, қирғоқлар, сув парклари фаолиятини тўхтатиш;

- 65 ёшдан ошган одамларнинг кўчага чиқишини чеклаш.

3) ҳудудларнинг бош санитария врачларининг қарорларига биноан, Нур-Султан, Алмати, Қарағанди, Чимкент, Павлодар ва Екибастуз шаҳарларига яқин жойлашган сайёҳлик жойларига кириш жойларини ёпиш ва ушбу зоналарда жойлашганлар - ижтимоий масофани сақлашини кузатиб бориш каби чоралар қабул қилинди.

Ҳукумат раҳбари вилоятлар ҳокимларига қуйидаги масалаларни имкон қадар тезроқ ҳал қилишни буюрди. Жумладан:

- тиббий ташкилотлар негизида қўшимча лабораториялар очиш орқали аҳоли орасида ПЗР синовини қамровини кенгайтириш;

- касалхоналарда юқумли ва вақтинчалик жойлар сонини кўпайтириш;

- мулк шаклидан қатъи назар, ҳар бир ҳудуддаги мавжуд ресурсларни жалб қилган ҳолда беморларни КТ текшируви билан қамраб олишни таъминлаш;

- тез тиббий ёрдам станциялари томонидан тезкор ва шошилинч чақирувлари ўз вақтида келишини таъминлаш;

- амбулатория шароитида уйда беморларни юқори сифатли динамик кузатишни (масофадан туриб, мобил гуруҳларни) амалга ошириш;

- аҳолига фаол тушунтириш ишларини олиб бориш.
Сўнгги хабарлар
telegram