Доллар, евро ва рублнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 506-512 тенгедан сотилмоқда.

Сәуір айында қазақстандықтар 66,9 млрд теңгеге доллар сатып алған
Фото: Pixabay.com

Миллий банк томонидан 10 июнга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 508,5 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 6,44 тенге. Евро - 580,66 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 511 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 509 тенгени ташкил қилмоқда. Евронинг сотиб олиш курси — 580 тенге, сотиш нархи — 584 тенге.

Астанада долларнинг сотув курси — 512 тенге, сотиб олиш курси — 506 тенге. Евро 577 тенгедан сотиб олиниб, 584 тенгедан сотилмоқда.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рублии 6,30 — 6,45 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 июнь кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,66 тенгега пасайиб, 508,50 тенгени ташкил қилган.

Сўнгги хабарлар