Қозоғистонда бугун доллар қанча тенгедан сотилмоқда
ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 508-514 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банк томонидан 31 майга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 510,81 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 6,51 тенге. Евро - 578,59 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 512 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 510 тенгени ташкил қилмоқда. Евронинг сотиб олиш курси — 577 тенге, сотиш нархи — 582 тенге.
Астанада долларнинг сотув курси — 514 тенге, сотиб олиш курси — 508 тенге. Евро 576 тенгедан сотиб олиниб, 583 тенгедан сотилмоқда.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рублии 6,35 — 6,53 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 30 май кунги валюта курси ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Алма Муқанова