Қозоғистонда буғдой захираси қанча

NUR-SULTAN. Kazinform – Озиқ-овқат буғдойи захираси 6 миллион тоннани ташкил этади. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари Ербол Қарашукеев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Ербол Қарашукеев ўтган йили буғдой ҳосили 11,8 миллион тоннани ташкил этганини эслатди.

«Бугунги кунда 6 миллион тонна озиқ-овқат буғдойимиз бор. Бу ҳажм етарли. Бизда 144 минг тонна ун бор. Қозоғистон ҳар йили ўзини буғдой, ун, макарон билан таъминлаб келган. Бу 6 миллион тонна нафақат ички эҳтиёжлар учун, балки ғалла экспорти бўйича хориждаги барча шартномаларимизни бажариш учун ҳам етарли бўлади», - деди Ербол Қарашукеев.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар