Қозоғистонда бу йил сиёсий қатағон қурбонларига ҳақида 47 та тўплам нашр этилади
«Ҳозирги кунда Сиёсий қатағон қурбонларини тўлиқ оқлаш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб юритилади) ишламоқда. Унинг асосий вазифаси 1920-1950 йиллардаги сиёсий таъқиб қурбонларини тўлиқ, ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатдан оқлашдан иборат. Давлат комиссияси фаолияти доирасида Бош прокуратура томонидан 2 миллион 400 мингдан ортиқ ҳужжат, Олий суд томонидан 1086 та архив иши, Ички ишлар вазирлиги томонидан 5 мингта ҳужжат махфийликдан чиқарилди. Миллий хавфсизлик қўмитаси сиёсий қатағонларга оид 5500 та материални эълон қилди ва давлат хавфсизлик органларининг 229 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини махфийликдан чиқарди», — деди Ҳукумат раҳбари ўз жавобида.
У таъкидлаганидек, Давлат комиссиясининг нашриёт хизмати режасига мувофиқ, 2021 йилда 5 минг нусхадан иборат «Мутлақо махфий» номли иккита тўплам чиқарилди. Улар: 1920-1930-йилларда бойлар, ва ўрта табақа вакилларини ҳамда қулоқларни мусодара қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар ва материаллар.
«2022 йилда 47 та китоб, монография ва тўпламларни нашр этиш режалаштирилган. Давлат комиссияси репрессияга учраган шахсларнинг янги тоифаларини аниқлаб, уларни илмий ва экспертиза асосида асослаб, хулоса тайёрлади. Олим ва экспертлар томонидан амалдаги қонунчиликда назарда тутилмаган 10 дан ортиқ янги тоифалар аниқланди. Шу билан бирга, Давлат комиссияси томонидан оқлов ҳукми чиқариш, тарихий адолатни тиклаш, истиқлол курашчиларининг исм-шарифларини янгилаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда», — деди Алихан Смаилов.
Муаллиф: Марлан Жиембай