Қозоғистонда бу йил мактаб 2 сентябрда бошланади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда янги ўқув йили 1 сентябрь эмас, балки 2 сентябрдан бошланади. Бу 30 август – Конституция куни муносабати билан таълим жараёнини бошлаш кунининг ўзгариши билан боғлиқ. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев Ҳукуматда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

1 сәуірде бірінші сыныпқа құжат қабылдау басталады
Фото: Қозоғистон Таълим-маориф вазирлиги

“Ҳар йили ўқув йили 1 сентябрда бошланиб, 25 майда якунланади. Лекин бу йил ўқув жараёни 2 сентябрдан бошланади. Билим кунига бағишланган тантанали тадбирнинг вақти ва куни мактабнинг педагогик кенгаши томонидан белгиланади”, – деди вазир.

Қайд этиш жоизки, август ойида қозоғистонликлар тақвимга мувофиқ дам оладилар. Шунингдек, 30 август – Конституция куни каби муҳим байрам яқинлашмоқда.

Конституция куни муносабати билан мамлакат фуқаролари қуйидагича дам оладилар:

беш кунлик иш ҳафтасида: 30, 31 август ва 1 сентябр (жума, шанба, якшанба) – кетма-кет уч кун дам олиш;

олти кунлик иш ҳафтасида: 30 ва 31 август (жума ва шанба) – икки кун дам олиш.

Сўнгги хабарлар