Қозоғистонда болалар спорт ва санъат билан бепул шуғулланадилар
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ўтган йилги Халққа Мурожаатномасида: «Болалар клуби»ни қайта тиклаш керак. Шунда ёшларимиз ҳунармандчилик ва ижод асослари билан танишар эдилар», - деган эди.
Президентнинг матбуот котиби давлат ижодий ва спорт буюртмасини амалга ошириш орқали болалар ва ўспиринларнинг ижодий ва спорт салоҳиятини ошириш учун янги давлат кўмаги институти жорий қилинганлигини ёзди.
Унинг доирасида 2021 йил 1 майдан бошлаб давлат ижодий ва спорт буюртмаси амалга оширилади. Бу йил маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан давлат ижодий буюртмасини амалга ошириш учун 2,4 миллиард тенге, спорт буюртмасини амалга ошириш учун 3,7 миллиард тенге маблағ ажратилади.
2021 йилда республика бўйича жон бошига 23,5 минг ижодий клуб ва 1029 спорт секциялари молиялаштирилади. Тахминан 43,3 минг бола спорт ва ижодкорлик билан (23,5 минг бола ижодий тўгаракларга, 21 548 бола спорт секцияларига) бепул шуғулланади.