Қозоғистонда болалар оромгоҳига чипта қанча туради

ASTANA. Kazinform - Қозоғистондаги хусусий ва давлат оромгоҳига чипта нархи 350 минг тенгега етди. Айрим вилоятларда давлат оромгоҳларида дам олиш бепул, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Сколько стоят путевки в детские лагеря в регионах Казахстана
Коллаж: Kazinform/ Freepik

Ёзги таътилда мактаб оромгоҳлари ҳам фаолият юритади. Ота-оналар фақат боланинг овқати учун тўлайдилар. Бир мавсуми 15 кун давом этади. Қўшимча харажатларга тайёр бўлиш маъқул, чунки болалар ҳар куни музейга, кинога ёки бошқа тадбирларга бориш учун пул сўрашлари мумкин.

Таҳлил жараёнида биз шаҳар ташқарисидаги оромгоҳларда дам олиш нархларини аниқладик. Таътил одатда 10 кун давом этади. Бироқ, баъзи оромгоҳларда пуллик экскурсиялар ҳам мавжуд. Оромгоҳга боришдан аввал бундай хизматлар ҳақида маълумот олиш тавсия этилади.

Қозоғистонда энг арзон чипталар Қарағанди вилоятида сотилади. Бу ерда нархи 15 мингдан 75 минг тенгегача. Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига чипталар бепул берилади. Хусусий оромгоҳлар Qarmet корпорацияси томонидан қўллаб-қувватланади.

Кейинги ўринда Қостанай вилояти. Бу ерда чипталар нархи 18 минг тенгедан бошланади. Атирау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида нархи 25 минг тенге ва ундан юқори.

Шимолий Қозоғистон вилоятида чипта нархи 35 мингдан 60 минг тенгегача. Павлодарда нархлар 36 000 тенгедан бошланиб, 125 000 тенгегача боради.

Сколько стоят путевки в детские лагеря в регионах Казахстана
Фото: Kazinform

Ақмола ва Қизилўрда вилоятларида энг арзон чипта нархи 40 000 тенгедан бошланади. Баъзи ҳудудларда болаларни оромгоҳга олиб бориш учун қўшимча тўлов олинади.

Шарқий Қозоғистон вилоятида нархи 45 000 дан 132 000 тенгегача. Алмати вилоятида эса 50 000 тенгедан бошланиб, 350 000 тенгега етади. Бу мамлакатдаги энг юқори нарх ҳисобланади. Ушбу оромгоҳ гўзал табиат қўйнида жойлашган бўлиб, чет тилини ўргатишга ихтисослашган..

Қайси ҳудудда қимматроқ?

Туркистон вилоятида оромгоҳга чипта нархи 60-100 минг тенге. Жамбил вилоятида ўртача 63 минг тенге. Ақтўбеда оромгоҳга чипта нархи ўртача 70 000 тенге туради. Шаҳар ташқарисида давлат оромгоҳлари йўқ, ушбу хизматни фақат хусусий тадбиркорлар тақдим этадилар. Нефтчиларнинг фарзандлари эса оромгоҳда текин дам олади. Бошқа вилоятлардаги йирик компаниялар ҳам болалар учун ёзги таътилни бепул ташкил этади.

Иккинчи ўринда Абай вилояти. Бу ерда чипта нархи 75 000 - 100 000 тенге. Энг қиммат чипта - Манғистау вилоятида. Бу ерда чипта нархи 150 000 - 180 000 тенгени ташкил этади.

Улитау вилоятида вазият бошқача. Бу ҳудудда алоҳида оромгоҳлар мавжуд эмас. Бироқ “Қазақмис” компанияси болаларни бошқа вилоятлардаги оромгоҳлар чипталари билан таъминлайди.

Сўнгги хабарлар