Қозоғистонда болалар орасида қайси тўгараклар энг машҳур

ASTANA. Kazinform - Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда тўгаракларга бепул қатнашаётган болалар кўпроқ қайси йўналишларни танлашини айтиб беришди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

дети шахматы
Фото: Александр Павский / Kazinform

“Агар спорт клублари ҳақида гапирадиган бўлсак, биринчи ўринда, албатта, футбол туради. Барча ўғил болалар бунга қизиқиши аниқ. Иккинчи ўринда жанг санъати. Агар жинсга бўлинадиган бўлсак, унда кўпчилик қизлар бадиий гимнастика билан шуғулланади. Давлат спорт буюртмаси шахматчиларда катта қизиқиш уйғотганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Ҳозир биз шахматга бўлган иштиёқ тўлқинини кўрамиз. Бу, аввало, тегишли федерация фаолияти самарасидир. Айни пайтда шахмат тўгаракларининг пилот лойиҳага киритилгани қизиқувчилар сафини оширди. Мамлакат бўйлаб шахмат билан шуғулланувчи болалар сони ортиб бормоқда”, – дея жавоб берди ҚР Туризм ва спорт вазири ўринбосари Серик Жарасбаев журналистнинг саволига.

Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Айбек Сидиқов ижодий тўгараклар орасида миллий чолғу асбоблари бўйича дарслар оммалашганини таъкидлади.

“Айни пайтда 270 мингга яқин бола ижодий буюртма асосида тўгаракларга қатнаяпти. Таҳлиллар миллий чолғу асбобларига талаб юқори эканлигини кўрсатди. Иккинчи ўринда тасвирий санъат. Учинчи ўринда рақс”, - деди вазир ўринбосари.

Сўнгги хабарлар