Қозоғистонда болалар боғчаларини молиялаштириш тизими қайта кўриб чиқилди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда мактабгача таълимнинг қулайлиги ва сифатини ошириш мақсадида болалар боғчаларини молиялаштириш тизими қайта кўриб чиқилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ҳукуматининг Telegram-каналига таяниб.
Янгиликнинг моҳияти шундан иборатки, ота-оналар ўз фарзандлари учун болалар боғчасини мустақил танлаш ҳуқуқига эга бўладилар ва унинг тарбияси учун зарур бўлган маблағлар давлат томонидан тўғридан-тўғри мактабгача таълим муассасасига эмас, балки унинг орқасидан кетади. Бундай механизмни жорий этиш хусусий ва давлат боғчалари ўртасида соғлом рақобатни яратишга қаратилган, чунки уларнинг раҳбарияти имкон қадар кўпроқ болаларни жалб этиш учун таълим сифатини ошириш ва профессионал ўқитувчиларни ёллаши керак бўлади.
Қайд этилишича, бундай механизм Қозоғистоннинг тўртта шаҳрида – Тараз, Чимкент, Туркистон ва Оралда тажриба режимида жорий этилган.
Келгусида уни бутун мамлакат бўйлаб ишлатиш режалаштирилган. Шунингдек, мактабгача таълим муассасаларига бормаётган болаларнинг ота-оналари учун 4,2 мингдан ортиқ маслаҳат пунктлари очилди. Улар болаларни тарбиялаш ва ривожлантиришда зарур ёрдам беради, уларнинг таълим олиши ва мактабга тайёрланиши учун тенг бошланғич шароитларни таъминлайди.
Жорий йилда 328 минг нафардан ортиқ ота-оналар ва болаларга услубий-педагогик ёрдам кўрсатилди.