Қозоғистонда биринчи синфга ҳужжатларни қабул қилиш якунланди: 400 000 та ариза келиб тушди

NUR-SULTAN. Кazinform - Бугун 1-синфга борадиган болаларнинг ҳужжатларини қабул қилиш кампанияси якунланди. Мамлакат бўйлаб 400 минг ота-она ариза топширди, дея хабар бермоқда Кazinform Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, ҳужжатларни қабул қилиш 4 ой, яъни 1 апрелдан 1 августгача давом этган. Бу вақт ичида қозоғистонликлар 400 мингга яқин ариза топширган. Болаларнинг 70 фоиздан ортиғи давлат тилида ўқишни танлади.

Ариза топшириш жараёни автоматлаштирилди ва ота-оналар ҳам анъанавий, ҳам онлайн форматда ҳужжатларни топшириш имконига эга бўлди. Мурожаатларнинг 80 фоизи электрон шаклда топширилган.

«Ўқув йили бошланишига бир ой вақт қолди. Эндиликда мактабларда ўқув жараёнини сифатли тайёрлаш ва ташкил этиш, синф жамоаларини шакллантиришга киришилди. Ҳали қилинадиган ишлар кўп, мактаблар август ойидан унумли фойдаланишади. Биринчи синф ўқувчиларининг аксарияти Абай, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай ва Қарағанди вилоятларида, шунингдек, Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарларида кузатилмоқда. Болаларни қозоқ тилида ўқитиладиган синфларга қамраб олишнинг юқори даражаси Қизилўрда (89,6 фоиз), Улитау (86,6 фоиз), Манғистау (86,2 фоиз), Жамбил (80,4 фоиз) вилоятларида кузатилмоқда», — деди ҚР Таълим-маориф вазирлиги Мактабгача ва ўрта таълим қўмитаси раиси Гулмира Каримова.


Сўнгги хабарлар