Қозоғистонда биринчи навбатда кимлар қайта эмланади: Қарор қабул қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош санитария врачи аҳолини қайта эмлаш бўйича янги қарор чиқарди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Қозоғистон Республикаси Бош санитария врачи вазифасини бажарувчи Aйжан Есмағамбетова CОVID-19 коронавирус инфекциясига қарши қайта эмлаш тўғрисида қарор чиқарди.

Ҳужжатда КВИга қарши ревакцинация қилинадиган аҳолининг хавф остидаги гуруҳлари кўрсатилган. Улар:

1) тиббиёт ходимлари;

2) ўқитувчилар;

3) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари;

4) тиббий-ижтимоий муассасалар ходимлари ва контингенти;

5) 60 ёшдан ошган шахслар;

6) Илгари КВИга қарши эмланган, аммо иммунитети заиф бўлган одамлар (иммуносупрессив терапия (қаттиқ ёки гематологик саратонни, шу жумладан лейкемия, лимфома ва миеломани фаол иммуносупрессив даволаш ёки бундай даволаш тўхтатилгандан кейин 12 ой ичида), гемодиализда бўлган одамлар , трансплантация қилувчилар, ОИТВ юқтирган бирламчи иммунитет танқислиги);

7) ўз-ўзини текшириш натижасида КВИга антитаначалари йўқлиги аниқланган шахслар.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар