10:22, 10 Август 2025 | GMT +5
Қозоғистонда биринчи АЭС учун ном танланади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистондаги биринчи атом электр станцияси ўз номини олади. Бу ҳақда Атом энергияси агентлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Агентликнинг таъкидлашича, объект номи лойиҳада кўзда тутилган.
“Биз бунинг устида ишлаяпмиз. Тегишли таклифлар бўлса, биз уларни қабул қилишга тайёрмиз”, — дейилади агентлик хабарида.
Бир кун аввал, 8 августда Алмати вилоятидаги Улкен қишлоғи яқинида Қозоғистонда биринчи АЭС қуриш лойиҳаси расман ишга туширилди.
Лойиҳага ажратилган (ажратиладиган) жами сармоя миқдори тахминан 14-15 миллиард долларни ташкил этади.