Қозоғистонда биринчи АЭС қурилиши расман бошланди

QONAEV. Kazinform – Қозоғистонда биринчи атом электр станцияси қурилиши расман бошланди.

Официально дан старт проекту строительства первой АЭС в Казахстане
Фото: Еламан Турисбеков/Kazinform

Алмати вилоятидаги Улкен қишлоғи яқинида Қозоғистон тарихидаги биринчи атом электр станцияси қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди.

Старт строительства АЭС
Фото: Александр Павский/ Kazinform

Тантанали тадбирда Қозоғистон Республикаси Атом энергияси агентлиги раҳбари Алмасадам Сатқалиев, “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.

Қазақстанда алғашқы АЭС құрылысы ресми түрде басталды
Фото: Kazinform

Эслатиб ўтамиз, қурилиш майдончасига махсус жиҳозлар келтирилиб, Нововоронеж атом электр станциясининг макети ҳам ўрнатилди. Қозоғистонда қуриладиган завод ҳам шу моделга ўхшаш бўлади. Моделда кўрсатилган №6 қувват блоки дунёдаги 3+ авлоднинг биринчи қувват блокидир.

Официально дан старт проекту строительства первой АЭС в Казахстане
Фото: Александр Павский / /Kazinform

Тупроқ намуналарини олиш маросими ўтказилган жойда ҳам бурғулаш ишлари бошланди. Олинган капсуладаги намуналар тадқиқот учун Россия томонига топширилади.

Қозоғистонда биринчи атом электр станцияси қурилишини якунлаш 2035-2036 йилларга мўлжалланган.

Сўнгги хабарлар