09:18, 30 Декабрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда бир кунда 40 та ковид пневмония ҳолати аниқланган
NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус инфекцияси аломатлари бўлган пневмония ҳақида сўнгги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.

«28 декабр ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси аломатлари бўлган 40 та пневмония ҳолати қайд этилди. Бундан ташқари, 73 киши вирусдан даволаниб чиқди.
2020 йил 13 март ҳолатига кўра, жами 84 129 киши коронавирус пневмония билан касалланган. Бундан ташқари, 5214 киши вафот этган, 76 925 киши касалликдан даволаниб чиқди», - дейилади хабарда.