13:50, 09 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда бир кунда 222 одам коронавирус инфекциясидан соғайиб чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясидан даволаниб чиққан қозоғистонликлар сони ҳақидаги маълумотларни янгилади, дея хабар бермоқда Kazinform COVID-19 тарқалишига қарши кураш комиссияси Telegram каналига таяниб.
Охирги 24 соат ичида республикада 222 нафар бемор соғайди.
Шундан: Нур-Султан шаҳрида – 11, Алмати шаҳрида – 208, Павлодар вилоятида – 3 нафар.
Мамлакатда жами 1 миллион 293 минг 154 киши COVID-19дан соғайди. ⠀
Аввалроқ мамлакатда ўтган сутка давомида 416 та янги COVID-19 ҳолати аниқлангани хабар қилинганди.