09:10, 14 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда бир кунда 1104 киши коронавирус юқтирган
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган сутка давомида 1104 та янги коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияга таяниб хабар беради.
Ҳудудлар бўйича:
Нур-Султан шаҳрида - 328,
Алмати шаҳрида - 350,
Чимкент шаҳрида - 102,
Ақмола вилоятида - 14,
Ақтўбе вилоятида - 10,
Алмати вилоятида - 88,
Атирау вилоятида - 18,
Шарқий Қозоғистон вилоятида - 13,
Жамбил вилоятида - 40,
Ғарбий Қозоғистон вилоятида - 11,
Қарағанди вилоятида - 58,
Қостанай вилоятида - 15,
Қизилўрда вилоятида – 16,
Манғистау вилоятида - 12,
Павлодар вилоятида - 10,
Шимолий Қозоғистон вилоятида - 10,
Туркистон вилоятида – 9.
Умуман олганда, пандемия бошланганидан бери Қозоғистонда жами 1 312 294 та ҳолат тасдиқланган.
Будан ташқари, кеча 334 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 1 294 233 нафарга етди.