Қозоғистонда бир килограмм уннинг ўртача нархи - 225 тенге

Ун
Фото: Pixabay

Қозоғистонда ун ишлаб чиқариш 3,7 фоизга ошди, дея хабар беради Кazinform Миллий статистика бюросига таяниб.

2023 йилнинг январь-июль ойларида мамлакатда 1,7 миллион тонна ун ишлаб чиқарилди.

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 фоизга кўпдир (2022 йил январь-июль ойларида – 1,6 миллион тонна).

Ун импортнинг 1,4 фоизини ташкил этди, бу маҳсулотнинг 24,2 минг тоннаси мамлакатга келтирилди.

Импорт ҳажми етти ойда 1,1 фоизга ошди.

Жорий йилнинг январь-июль ойларида 1 миллион тоннадан ортиқ ун экспорт қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,7 фоизга кўпдир.

Ички бозорда жами 716 минг тонна маҳсулот сотилди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи навли буғдой унининг бир килограмми ўртача 225 тенгени ташкил этади.

Сўнгги хабарлар
telegram