Қозоғистонда «Бахтли оила» дастурига 20 миллиард тенге ажратилади

None
ASTANA. Кazinform – 2023 йилда «Бахтли оила» дастури доирасида соддалаштирилган кредитлар бериш учун 20 миллиард тенге ажратиш режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Склярнинг Парламент депутатлари саволига берган жавобида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Уй-жой коммунал инфратузилмасини 2026 йилгача ривожлантиришнинг қабул қилинган концепцияси доирасида республика ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан фуқароларни ижарага бериладиган ва кредитга оид уй-жойлар билан таъминлаш механизми назарда тутилмоқда. Шу билан бирга, 2023 йилда «Бахтли оила» дастури бўйича (кўп болали оилалар, етим болалар, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари, ногирон болани тарбиялаётган оилалар учун) имтиёзли кредитлар учун 20 миллиард тенге ажратиш режалаштирилган, - дея қайд этди Ҳукумат раҳбари ўринбосари депутатларга жавобида.

Унга кўра, 2020-2025 йилларга мўлжалланган «Нурли ер» дастури доирасида кўп болали оилаларни уй-жой билан таъминлаш учун 146 миллиард тенге ажратилган (дастур Ҳукуматнинг 2022 йил 23 сентябрдаги қарори билан бекор қилинган). Жумладан, 2019 йилдан буён «Бахтли оила» дастури асосида 23 минг 700 нафар кўп болали оила, жумладан, 16 минг оила ижара квартираси, 7 минг 700 оила кредит квартира билан таъминланди.

«Бундан ташқари, жорий йилда Давлат раҳбарининг фармойиши билан хусусий бозорда ижарага бериладиган уй-жойларнинг ижара нархини (50 фоиз) субсидиялаш имконияти таклиф этилди. Жорий йилнинг 12 декабридаги маълумотларга кўра, 7,3 миллиард тенгега тенг 8,1 минг ариза маъқулланган», — деди Роман Скляр.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар