15:21, 09 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонда ҳаво совуқ бўлади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг кўплаб вилоятларида узоқ давом этган жазирамадан сўнг ҳаво салқин бўлади, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.

Шу билан бирга, жанубий циклоннинг таъсири мамлакат жануби ва шарқида сақланиб қолмоқда. Икки ҳаво массасининг тўқнашуви туфайли фронтал қисмларнинг кучланиши пайдо бўлади.
Ғарбий вилоятлардан ташқари республика ҳудудида ёмғир ёғади, баъзида чақмоқ чақиб, дўл ёғиши, кучли шамол (15-25 м/с гача) бўлиши мумкин.
Мамлакатнинг фақат ғарбий вилоятларида иссиқ ҳаво сақланиб қолади.