Қозоғистонда авиакомпанияларга йўловчиларнинг «қора рўйхати»ни юритишга рухсат берилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Фуқаро авиацияси қўмитаси, Қозоғистон авиация маъмурияти АЖ, маҳаллий авиация корхоналари, Логистика қўмитаси, Атамекен МТП ва Қозоғистон кичик авиация жамияти вакиллари иштирок этган тармоқ йиғилишида 2021 йилда фуқаро авиациясини ривожлантириш якунлари ва келгуси давр режалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Берик Камалиев бошқарган йиғилишда Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси соҳанинг ўсиши, парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш, ҳаво транспорти инфратузилмасини модернизация қилиш ва ҳ.к.лар ҳақида маълумот берди.

Талгат Ластаевнинг таъкидлашича, ўтган йилнинг энг муҳим воқеаларидан бири ICАО аудиторлари томонидан маҳаллий авиация саноатининг аудитини муваффақиятли якунлаш бўлди. Унинг натижаларига кўра, Қозоғистон парвозлар хавфсизлиги даражасини 84 фоизга оширди, бу эса жаҳон ўртача кўрсаткичидан 15 фоизга юқоридир.

Бундан ташқари, маърузачи ФАҚ томонидан ишлаб чиқилган тегишли қонун ҳужжатларига соҳа учун долзарб бўлган ўзгартишларни ўз ичига олган қўшимчалар киритиш ҳақида гапирди. Хусусан, авиакомпанияларга йўловчиларнинг ўз «қора рўйхати»ни юритиш имконини берувчи қоида жорий этилмоқда. Ҳавода ҳаракатланиши чекланган шахслар реестрига фуқароларни фақат самолёт бортида бевосита содир этган ҳуқуқбузарликлари учун ҳамда уларнинг айби судда исботланган тақдирдагина киритиш мумкин бўлади.

ФАҚнинг режалари ҳақида гапирар экан, Т. Ластаев агентлик 2023-2024 йилларда ICАО аудитидан муваффақиятли ўтишни мақсад қилганини таъкидлади. Шунингдек, АҚШга тўғридан-тўғри рейсларни очиш мақсадида Қозоғистон авиация маъмурияти ва Америка транспорт хавфсизлиги бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик давом эттирилади. Бундан ташқари, ФАҚ халқаро ҳаво қатновини пандемиягача бўлган даражага қайтариш ва «Кучли ҳудудлар – мамлакат тараққиётининг драйвери» миллий лойиҳаси доирасида инфратузилма объектларини модернизация қилишни устувор вазифа деб билади.

Соҳа вакиллари муаммолар, жумладан, самолёт ёқилғиси етказиб беришдаги узилишлар ҳақида гапирди. Уларнинг сўзларига кўра, нефтни қайта ишлаш заводида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари муносабати билан соҳа ҳар йили самолёт ёқилғиси тақчиллигига дуч келмоқда.

Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари вазиятга изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда самолёт ёқилғиси билан таъминлаш билан боғлиқ вазият барқарорлашган, бироқ муаммони тизимли ҳал қилиш учун Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги таклифлар тайёрлаган ва улар Энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, Берик Камалиев ушбу ва бошқа масалаларни ҳал этиш йщлларини муҳокама қилиш учун бир қатор мақсадли учрашувлар ўтказишга қарор қилди.


Сўнгги хабарлар
telegram