17:09, 02 Сентябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда «ҳашамат солиғи» жорий қилинади
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатида қимматбаҳо автомобиль ва кўчмас мулк эгаларига «ҳашамат солиғи»ни солишни таклиф қилди. ҚР Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Бошқарув институти директори Қуат Акежанов ушбу солиқ прогрессив шкала бўйича жорий қилиниши лозимлигини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform.

«Кейинги 60 йил давомида прогрессив солиқ шкаласи барча ривожланган мамлакатларда яхши натижаларни кўрсатди. Ва биз ҳали ҳам ягона ўлчовдан фойдаланамиз. Яъни, барчамиз даромаднинг атиги 10 фоизини солиққа тўлаймиз. Ойига 150 000 тенге оладиган фуқаро ҳам, 5 миллион тенге маош оладиган одам ҳам 10 фоиз солиқ тўлайди. Агар ҳашамат солиғи бўйича прогрессив шкала жорий этилса, бу «халқ овозини эшитадиган давлат» тамойилига мувофиқ қарор бўларди»
, - деди у.
Мурожаатномада қайд этилган янги иқтисодий сиёсатни амалга оширишда экспертлар ҳамжамияти ҳам фаол иштирок этиши зарурлигини таъкидлади эксперт.
«Ўйлайманки, бу хабар экспертлар ҳамжамиятига кучли сигнал бўлди. Биз кўпроқ муқобил таклиф қилишимиз керак. Хусусан, иқтисодий сиёсат «янги сиёсат» номига муносиб бўлиши учун кўп меҳнат қилишимиз керак. Аввало, янги иқтисодий тафаккур тушунчасининг маъносини ўз орамизда тушунишимиз керак», – дейди Қуат Акежанов.