11:34, 21 Сентябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда «Ансаған саби» ЭКО дастури орқали 2300 нафар бола дунёга келди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда «Ансаған саби» дастури орқали 2300 нафар бола дунёга келди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Ҳомиладор аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш, болалар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ҳомиладор аёлларни шахсий ва интизомий назоратга қамраб олиш 82 фоизни ташкил этди. Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра «Ансаған саби» махсус дастури ишга туширилди. Дастурни амалга ошириш жараёнида 3 минг нафардан ортиқ аёл ҳомиладор бўлди, 2 минг 300 нафар орзиқиб кутилган фарзанд дунёга келди»
, - деди вазир.
Вазирнинг таъкидлашича, болалар ва ҳомиладор аёлларни, шу жумладан хавф гуруҳидаги болаларни текшириш ва маслаҳат бериш учун пренатал ультратовуш текшируви скринингини ташкил этишнинг янги стандарти тасдиқланган.
«18 та эмбрионни сақлаш марказлари ташкил этилди. Натижада олти ойда ҳомиладор аёлларни пренатал скрининг билан қамраб олиш 6 фоизга ошди»
, - деди А. Ғиният.
Муаллиф: Марлан Жиембай