Қозоғистонда аҳоли даромадларини ошириш дастури доирасида 2 миллион иш ўрни яратилади

NUR-SULTAN. Кazinform - « Аҳолинингдаромадларни ошириш» дастури доирасида 2 миллион иш ўрни яратилади. Бу ҳақда дастур тақдимоти чоғида Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«Биринчидан, дастур 1 миллиондан ортиқ бюджет сектори ходимлари, шунингдек, квазидавлат сектори ишлаб чиқариш ходимларининг иш ҳақини оширишга қаратилган. Улар орасида 800 минг бюджет, 200 минг саноат соҳаси ходимлари бор. Келгуси жума куни «Самруқ-Қазна»да квазидавлат сектори бўйича катта йиғилиш бўлиб ўтади. Бу масалаларнинг барчаси у ерда алоҳида муҳокама қилинади. Бундан ташқари, бизнес ва Ҳукумат ўртасидаги муносабатларга бевосита боғлиқ бўлган лойиҳалар орқали 2,8 миллион ходимнинг маошини оширамиз. Хусусан, бевосита давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган тадбиркорлик соҳасида 2,8 миллион кишининг иш ҳақини ошириш талаби қўйилади», — деди Бош вазир ўринбосари.

Унга кўра, дастур доирасида иқтисодиётнинг турли тармоқларида 2 миллиондан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

«Саноатда 950 минг, инфратузилмада 583 минг, қишлоқ хўжалигида 458 минг ва туризмда 59 минг иш ўрни яратилади. Булар бугунги куннинг ҳақиқий имкониятлари. Бу миллий дастурларда ўз аксини топган. Бироқ, биз буни янада юқорига кўтариш мумкинлигига ишонамиз», — деди Ерали Тоғжанов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар