Қозоғистонда 900 минг тоннадан ортиқ картошка йиғиб олинди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон вилоятларида картошка йиғим-терим кампанияси давом этмоқда. Бугунги кунга қадар 907 минг тонна маҳсулот олинди.

картоп, картофель
Фото: ҚР АШМ

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, далалардаги нарх минтақага қараб бир килограмм учун 90 тенгедан 120 тенгегача ўзгариб туради. Жорий йилда ташкил этилган фермер хўжаликларида картошка етиштириш майдонларини 11 минг гектарга кўпайтириш, умумий ҳосилни 2,7 миллион тоннага етказиш режалаштирилган. Бу ички бозорнинг йиллик эҳтиёжидан (тахминан 2 миллион тонна) сезиларли даражада юқори.

“Ҳосил мўл бўлиши кутилмоқда. Бундай ҳажмда ички бозорни тўлиқ таъминлашга ҳеч қандай таҳдид йўқ. Шу боис 28 июлда картошка экспортига қўйилган барча чекловлар бекор қилинди”, — деди ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ербол Тасжуреков.

Ўртача чакана нархлар ҳам пасайиб бормоқда. Статистик маълумотларга кўра, 2 сентябрда мамлакатимизда картошканинг ўртача бир килограмми нархи 194 тенгени ташкил этган. Бу кўрсаткич бир ҳафта олдингига нисбатан 3,9 фоизга кам.

Экспорт йўналишида ҳам ижобий динамика кузатилмоқда. Август ойида фитосанитария сертификатларини бериш жараёнида юзага келган техник масалалар ҳал этилди. 4 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонга жўнатилган 8,7 минг тонна картошка учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.

“Бу йилги экспорт салоҳияти 450 минг тоннани ташкил этади ва бу ички бозорга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди”, — дея хулоса қилди Ербол Тасжуреков.

Сўнгги хабарлар